Ўзбекистонда “давлат хизматларининг сирли мижози” институти жорий этилади

Дата: 10:38, 26-02-2019.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “давлат хизматларининг сирли мижози” институти жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қониқиши даражасини ҳамда уларнинг ходимлари касбий маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг “давлат хизматларининг сирли мижози” институтини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, дейилади президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.

Ҳужжатга мувофиқ, “давлат хизматларининг сирли мижози” институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилади.

“Давлат хизматларининг сирли мижози” институти маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилиши қулайлиги ва давлат органлари, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолайди.

Сурат манбаи: wiltonneto.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: