Ўзбекистонда давлат корхоналарининг фаолияти самарадорлик меъёрларига кўра баҳоланади
Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат улуши бўлган акционерлик жамиятлари ва бошқа хўжалик субъектлари самарадорлигини баҳолаш меъёрлари тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хужжага мувофиқ, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) – ташкилот ижроя органи фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун ишлатиладиган сон жиҳатидан ўлчанадиган меъёрлардир. Меъёрлар бизнес-режада алоҳида илова сифатида акс этади.
Шунингдек, хужжатда СМК ҳисобланган миқдорлари ташкилотнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниб, акционерларга уларнинг сўровига мувофиқ тақдим этилади.
Бундан ташқари, СМК, ИМК (интеграл МК) ҳисоблаш кўрсаткичлари ва йил якунлари бўйича уларнинг бажарилиши аудиторлик ташкилоти томонидан текширилиши зарур.
“Ташкилотнинг ижро этувчи органи самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёки паст даражада деб топилган тақдирда устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди. Ижро этувчи орган самарадорлиги кетма-кет икки чорак паст даражада бўлса, бу ижро этувчи орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга олиб келади”, -дейилади хужжатда.
Қарор 2016 йил 1 январдан кучга киради.