Ўзбекистонда давлат корхонаси директори давлат мулкини талон-тарож қилгани учун қўлга олинди

Дата: 15:41, 12-09-2017.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари “Сирдарёкўмиретказувчи” давлат унитар корхонаси Боёвут туман базаси мудири Дониёр Сайфутдиновни давлат мулкини талон-тарож қилгани учун қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

МХХ органлари Сайфутдинов Сирдарё вилоятига олиб келинаётган ва болалар боқчалари, ўрта мактаблар ва касалхоналарни иситишга мўлжалланган кўмирни доимий равишда талон-тарож қилаётгани ҳақида маълумот олишди.

“Сайфутдинов бир вагон кўмирни (65 тонна) Боёвут туманида яшовчи шахсга 16 млн сўмга сотишни режалаштирган. У пулларни кўмир ташилганидан кейин харидор яшовчи жойда олиши керак бўлган”, - дейилади куч тизими хабарида.

База директорининг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш учун махсус операция ўтказилди ва натижада Дониёр Сайфутдинов 13 млн сўм олаётган пайтида далиллар билан бирга қўлга олинди. У сўроқда айбини тўлиқ тан олди.

Ҳозирда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Сайфутдиновга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167 ва 205 моддалари бўйича жиноят иши очиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: