Ўзбекистонда Давлат қўмитаси раҳбари ва Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари тайинланди

Дата: 15:04, 20-02-2018.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Давлат қўмитаси раҳбари ва Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.

Хусусан, президент фармони билан бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси этий тайинланди.

Шунингдек, 2017 йил февралдан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Шерзод Шерматов республика Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.  

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-31363.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: