Ўзбекистонда давлат нотариал идораларига 11 киши тайинланди

Дата: 17:30, 24-12-2018.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Қорақалпоғистондаги, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятларидаги давлат нотариал идораларига 11 киши нотариус этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

21 декабрда Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси бўш турган нотариус лавозимларига тайинлаш бўйича конкурс ўтказди.

Мазкур вилоятлардан 21 нафар номзодлар талабгор сифатида танловда қатнашди.

“Очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилган танлов натижасига кўра, жами 11 нафар бўш (вакант) нотариус ўринларига нотариуслар тайинланди”, - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 7 та, Қашқадарё вилоятида 2 та, Навоий вилоятида 1 та ва Сирдарё вилоятида 1 та давлат нотариал идораларига нотариус тайинланди.

Сурат манбаи: http://podrobnosti.mk.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: