Ўзбекистонда давлат органлари ахборот хизматлари вакиллари учун очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича тренинглар ўтказилмоқда

Дата: 17:46, 15-12-2015.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш маркази томонидан давлат органлари ахборот хизматлари вакиллари учун очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича қатор тренинглар ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўқиш жараёнида жумладан, инфографикани қандай яратиш, очиқ ва ёпиқ маълумотлар ўртасидаги чегара қаердан ўтиши, IT мутахассиси ва матбуот котибининг фарқи ва бошқа кўплаб нарсалар ҳақида ҳикоя қилинди”, - деб хабар беришди марказда.

Тренинглар БМТТД “Давлат хизматларини тақдим этиш сифатини яхшилаш учун электрон ҳукуматни илгари суриш” лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

“Давлатнинг муҳим вазифаларидан бири давлат органлари томонидан ўтказилаётган ишлар самарадорлигини кўрсатишдан иборат. Бунинг учун инфографика жуда қўл келади. У кўпчиликка яхши тушунарли”, - деб ҳисоблайди марказ директори Элёр Раҳмонов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: