Ўзбекистонда давлат органлари хизматлари сифатининг навбатдаги текшируви ўтказилди

Дата: 00:11, 12-11-2015.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали 145 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий маъмуриятлар онлайн-хизматлари сифатининг навбатдаги текшируви ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Алоқа вазирлигидан маълум қилишларича, мониторинг якунлари бўйича Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали 723 интерактив хизматлар тўлиқ шаклда кўрсатилаётгани аниқланди, яна 29 хизмат тўлиқ ҳажмда ишламаяпти.

Аниқланган камчиликлар бўйича Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига маълумот берилган.

Мониторинг тизимли асосда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: