Ўзбекистонда давлат органлари кредит бюролари билан боғланади
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат органлари кредит бюролари билан боғланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
“2019 йил 1 январга қадар (Марказий банкка – ЎзТАГ) давлат органлари ва кредит бюроси ўртасида маълумотларни қайта ишлаш ва электрон алмашиш Ягона идоралараро ахборот тизимини яратиш топширилди”, - дейилади ҳужжатда.
Ҳужжатда таъкидланишича, янги тизим фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги фуқаролар учун ҳисобланган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган қарздорликлар, идентификациялаш учун жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахсларнинг мулки ва бошқа олган даромадлари ҳақида маълумотлар олишга имкон беради.
Сурат манбаи: https://www.norma.uz/novoe_v_zakonodatelstve