Ўзбекистонда давлат органларининг асос хизматлари онлайн тартибда кўрсатишга ўтказилади

Дата: 17:24, 22-01-2015.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда онлайн тартибда кўрсатишга ўтказиш учун давлат органларининг асос хизматлари рўйхати тузилади. Ушбу вазифа Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда 2015 йилги асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар қилишларича, яна бир муҳим вазифа мавжуд маълумотларни рақамли шаклга ўтказиш, давлат муассасалари веб-сайтларини такомиллаштириш учун тегишли маблағлар ажратишдан иборат.

Бундан ташқари, очиқ ахборотлар давлат портали ташкил этилиб, GOV.UZ ҳукумат портали такомиллаштирилади, веб-сайтлар модернизация қилинади ва янги интерактив хизматлар жорий этилади.

Тадбир давомида Алоқа қўмитаси ва БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури вакилларининг ахборот технологиялари ва интерактив хизматларни жорий этиш бўйича бирламчи вазифаларга доир маърузалари тингланди.

Хусусан, йиғилиш иштирокчилари “очиқ маълумотлар”ни чоп этиш бўйича жаҳон тажрибаси ва уларнинг давлат органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдаги салоҳияти билан танишдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: