Ўзбекистонда давлат органларининг сўровларни кўриб чиқиш муддатлари чегараланди

Дата: 20:07, 07-05-2014.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат органларининг сўровларни кўриб чиқиш муддатлари чегараланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Президенти томонидан 5 май куни имзоланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга асосланган ҳолда.
Хусусан, қонун давлат органлари фаолияти тўғрисида маълумот олиш ҳақидаги сўровни кўриб чиқиш тартибини белгилайди. Сўров деганда “фойдаланувчининг оғзаки ва ёзма равишда (электрон шаклда) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг лавозимли шахсларига ушбу органлар фаолияти ҳақида маълумот бериш тўғрисидаги талаби тушунилади”.
“Сўров у рўйхатга олинганидан кейин 15 кун давомида кўриб чиқилиши керак. Ушбу сўров ОАВ томонидан юборилган бўлса унга 7 кун ичида жавоб берилиши зарур”, - дейилади қонунда. Солиштириш учун илгари фуқароларнинг таклифлар бир ойгача муддат давомида кўриб чиқилар эди.
Ариза ва шикоятлар – бир ой муддатгача, қўшимча текширув ва ўрганиш талаб қилмайдиган ариза ва шикоятлар эса 15 кундан ошмаган вақт давомида кўриб чиқилиши зарур. Текшириш ёки қўшимча ўрганиш талаб этиладиган ҳоллларда эса аризани кўриб чиқиш вақти бир ойдан ошмаган муддатга давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида чўзилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, қонун Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан 11 мартда қабул қилинган ва Сенат томонидан 10 апрель куни маъқулланган. Қонун 6 май, яъни матбуотда элон қилинган кунидан бошлаб кучга кирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: