Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтмаган муассасавий актлар учун жавобгарлик кучайтирилди

Дата: 16:36, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қонунчиликка ўзгартишлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтмаган муассасавий актлар учун жавобгарлик кучайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эндиликда бунинг учун энг кам иш ҳақининг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солинади.
Маъмурий жазо қўлланганидан кейин бир йил ичида ушбу ҳуқуқбузарлик қайта содир этиладиган бўлса, бу энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима ундириш учун асос бўлади.
Янги тартибнинг киритилиши айни муддао бўлди, дейиш мумкин, чунки давлат рўйхатидан ўтмаган муассасавий актлар динамикаси анча таҳликали.
Адлия вазирлигидан хабар беришларича, 2011 йилда 11, 2012 йилда 15, 2013 йилда 10, 2014 йилнинг 5 ойида 45та ана шундай хужжатлар аниқланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: