Ўзбекистонда давлат раҳбарининг виртуал қабулхонаси очилди

Дата: 18:15, 23-12-2016.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига айлантирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Президентига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки “1000” қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юбориш мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади).

Ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларни ЎзЛиДеп ҳудудий партия ташкилотларига ташриф буюриш орқали юбориш ҳам мумкин бўлиб, улар сайтда келтирилган.

Сайт синов тариқасида ишлаётгани таъкидлаб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: