Ўзбекистонда Давлат рақобат қўмитаси тугатилди ва учта янги давлат таркиблари яратилди

Дата: 14:46, 15-01-2019.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тугатилди ва учта янги давлат ташкилотлари яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу чоралар давлат раҳбарининг “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.  

Ҳужжатга мувофиқ, унинг ўрнига монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, давлатнинг, шу жумладан, хориждаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш билан шуғулланувчи Давлат активларини бошқариш агентлиги ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш билан шуғулланувчи Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда.

Бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни хатловдан ўтказиш ва аниқлаш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига топширилади.

Бундан ташқари, президент янги ташкилотларга 2019 йил 1 апрелгача иқтисодиёт тармоқларини давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини чеклайдиган қонунчилик нормаларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритишни топширди.

Шунингдек, 2019 йил 1 июлгача давлат корхоналарни хатловдан ўтказиш, бундан кейин уларни қандай самарали ишлатишни ҳал қилиш вазифаси топширилди.

 

Сурат манбаи: http://iqinvest.one

Янгилик билан ўртоқлашиш: