Ўзбекистонда давлат тили тўғрисидаги қонуннинг 30 йиллиги муносабати билан иншолар танлови ўтказилади

Дата: 13:35, 07-10-2019.

Тошкент. 7 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат тили тўғрисидаги қонуннинг 30 йиллиги муносабати билан иншолар танлови ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ташкилий қўмита (А.Арипов) умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танловини ўтказсин", - дейилади президентнинг "Давлат тили тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарорида.

Таъкидланганидек, қарорда мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда оммавий маънавий-маърифий тадбирлар дастури тасдиқланди.

Бундан ташқари, 21 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санъат саройларида тантанали байрам тадбирлари ўтказилади.

Давлат тили қонунининг 30 йиллиги октябрда нишонланиши қайд этилади.

 

Сурат манбаи: kursar.su

Янгилик билан ўртоқлашиш: