Ўзбекистонда Давлат туризм қўмитаси раисининг икки ўринбосари тайинланди

Дата: 14:46, 24-05-2018.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси президентнинг 22 майдаги қарори билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг икки ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар Фахриддин Умарович Давруков ва Абдулазиз Ўролбоевич Аккуловлар бўлишди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, Ф. Давруков бундан олдин 2015 йилдан бери “Ўзпахтасаноатекспорт” холдинг компанияси саноатни ривожлантиришни стратегик прогнозлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

А. Аккулов эса 2017 йил январ ойидан бошлаб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида туризм соҳасини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган.

Сурат манбаи: https://utro.ru/articles/2016/11/22/1305682.shtml

Янгилик билан ўртоқлашиш: