Ўзбекистонда давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларни фақат президентнинг қарорига биноан ташкил этиш мумкин бўлади

Дата: 18:02, 19-02-2018.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларни фақат президентнинг қарорига биноан ташкил этиш мумкин бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тижорат ташкилотлари давлат иштирокини янада камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Қонунчилик ҳужжатларини муҳокама қилиш порталига жойлаштирилган.

Муҳокама 2018 йил 1 мартга қадар давом этади.

Ҳужжатга мувофиқ, акцияларида давлат улуш бўлган хўжалик бирлашмалари ва давлат унитар корхоналарини фақат президент қарори билан ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Ҳисоб палатасига бошқа масъул органлари билан ҳамкорликда давлат улуш бўлган хўжалик бирлашмалари ва давлат унитар корхоналари фаолиятини уларнинг яратилиш мақсадларига мувофиқлигини кўриб чиқишни таъминлаш, шунингдек шундай хўжалик бирлашмалари ташкил этилиши мумкин бўлган тармоқлар ва соҳалар рўйхатини белгилаш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, давлат органлари томонидан яратилган баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 минг баробаридан ортиқ бўлган давлат корхоналари, шу жумладан, унитар корхоналарда Кузатув кенгаши ва ички аудит хизмати ташкил этилади.

1ЭКИҲМ= 172,240 сўм

$1=8188,33 сўм.

Сурат манбаи: https://news.goo.ne.jp/article/bizjournal/business/bizjournal-bj-37402.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: