Ўзбекистонда давлат улуши мавжуд бўлган АЖ сони 1,7 мартага қисқарди

Дата: 09:36, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 1 август ҳолатига Ўзбекистонда давлат улуши мавжуд бўлган акционерлик жамиятлари сони йил бошига солиштирганда 1,7 мартага қисқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қимматли қозоғлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, ушбу маълумотлар мамлакат раҳбарининг “Акционерлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Хужжатга мувофиқ, 26 АЖ бўйича хорижий инвесторларни жалб қилиш муддати жорий йилнинг 1 ноябригача, 61 АЖ бўйича 31 декабригача узайтирилган.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, 15 АЖ бўйича хорижий инвесторларнинг иштироки ва 14 АЖ ва давлат активларида акциялар пакетларининг хусусий мулкка инвестиция мажбуриятлари билан биргаликда “нол” қийматида конкурс асосида сотишни амалга ошириш маъқулланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: