Ўзбекистонда депутатлар округларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказадилар

Дата: 15:03, 23-05-2014.

Ташкент. 23 мая. УзТАГ –Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари 26-31 май кунлари сайлов кампанияси доирасида округларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2014 йилнинг декабрида Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси доирасида депутатлар сайловчилар билан қатор учрашувлар ўтказадилар. Мазкур учрашувлардаги мулоқотлар жараёнида сайловчиларга парламент фаолияти, қонун ижодкорлиги ва қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, муҳокама этилаётган янги қонун лойиҳалари хусусида батафсил маълумотлар берилади. Ўз навбатида депутатлар қабул қилинаётган қонунлар қандай ишлаётгани, яна қандай қонунлар қабул қилиш кераклигини билиб оладилар. Шунингдек, сайловчилар дуч келаётган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қиладилар”, - деб таъкидлашди мамлакат парламенти матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: