Ўзбекистонда деярли ҳар бешинчи никоҳ ажралиш билан тугамоқда

Дата: 16:31, 10-04-2018.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 52,1 минг никоҳ ва 8,1 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотига таянган ҳолда.

Муассаса маъулумотларига кўра, республика бўйича мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 6,5 ва 1,0 промиллени ташкил этди.

Жумладан, тузилган никоҳлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (122,2%), Фарғона (114,9%), Жиззах (113,3%), Андижон (112,8%)
вилоятларига ва Қорақалпоғистон Республикасига (113,5%) тўғри келмоқда.

Ўз навбатида, ажримлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан
юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (25%), Наманган ва Қашқадарё (20%), Андижон
(12,5%) вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (11,1%) тўғри келмоқда. 2017 йилнинг мос даврига нисбатан камайиши Навоий (33,3%), Хоразм (25%) ва Бухоро (20%) вилоятларида кузатилди.

Статистикага кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда 31930 ажралиш қайд этилган. Бу эса 2016 йилдагидан 2609 ёки 8,1% кўпдир.

Сурат манбаи: https://orazvode.com/razvod/razvod-v-uzbekistane-poetapnaya-strategiya-dejstvij.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: