Ўзбекистонда деярли ҳар саккизинчи киши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда банд

Дата: 12:28, 12-01-2017.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда деярли ҳар саккизинчи киши (77,8%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда банд, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айни пайтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг Ўзбекистон ЯИМдаги улуши 54,6%, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 43,8%, экспортдаги улуши 31,8%, инвестициялардаги улуши 38,3% етди. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Савдо саноат палатасида бўлиб ўтиб, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга бағишланган давра суҳбатида келтирилди. Тадбирда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва палата раиси Алишер Шайховлар иштирок этишди.

Учрашув мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини тезкор ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашни таъминлашга бағишланди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: