Ўзбекистонда дизель ёнилғисининг нархи ошди

Дата: 17:14, 06-03-2018.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – 1 мартдан Ўзбекистонда дизель ёнилғисининг нархи ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Вазирлар Маҳкамасининг 28 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш тўғрисида”ги қарорига таянган ҳолда.

Ҳужжат lex.uz порталида жойлаштирилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 1 мартдан дизель ёнилғиси бир литрининг баҳоси олдинги 4100 сўм ўрнига 4600 сўм (+12,1%) этиб, ЭКО турига мансуб дизель ёнилғисининг бир литри баҳоси 4200 сўм ўрнига 4700 сўм (+11,9%) қилиб белгиланди.

Қарорда таъкидланишича, ушбу нархдаги дизель ёнилғиси тўғридан-тўғри шартномалар, жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларига истеъмол солиғи ҳисобга олинган ҳолда етказиб берилади.

Эслатиб ўтамизки, дизель ёнилғиси нархлари бундан олдинги ўзгариши 2017 йилнинг ноябрида кузатилган бўлиб, ўшанда нархлар ўртача 70%дан зиёдга ошган эди.

 

Сурат манбаи: https://regnum.ru/news/2120910.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: