Ўзбекистонда доллар курси 8300 сўмдан ошди

Дата: 09:47, 04-12-2018.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – 27 ноябрдан 4 декабр орасида Ўзбекистонда доллар курси 15,65 сўмга ўсиб: 8299,2 сўмдан 8314,85 сўмгача ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банк маълумотига кўра, миллий валютанинг пасайиш динамикаси давом этади: 4 декабрга келиб доллар мамлакатнинг алмаштириш нуқталарда 8314,85 сўмга тенглашди.

Шунингдек, ҳисобот даврида рубль курсининг ҳам сўмга нисбатан 1,54 сўмга пасайиб: 125,39 сўмдан 123,85 сўмгача тушгани кузатилди.

Бундан ташқари, ҳафта давомида евро қийматининг ҳам 3,04 сўмга тушиб: 9411,29 сўмдан 9408,25 сўмгача етгани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрда доллар курси 8 минг сўм кўрсаткичидан ошди, олдинроқ эса у 7787,81 сўмгача тушган эди.

Сурат манбаи: https://fakty.com.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: