Ўзбекистонда доллар курси августдан буён илк марта пасайди

Дата: 16:38, 11-12-2018.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 4-11 декабр оралиғида Ўзбекистонда доллар курси 2,21 сўмга пасайиб, 8314,85 сўмдан 8312,64 сўмга тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банк маълумотларига кўра, 11 декабрда доллар мамлакат алмаштирув шахобчаларида 8312,64 сўмга баҳоланмоқда.

Ҳисобот даврида рублнинг 1,37 сўмга қимматлашиб, 123,85 сўмдан 125,22 сўмга чиққани қайд этилди.

Бундан ташқари, ҳафта давомида евро курсининг 48,21 сўмга ошиб, 9408,25 сўмдан 9456,46 сўмгача етгани кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрда доллар курси 8 минг сўм даражасидан ошган эди, бундан олдин у 7787,81 сўмгача пасайган эди.

 

Сурат манбаи: https://uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: