Ўзбекистонда доллар курси ўсди, евро ва россия рубли курси пасайди

Дата: 14:57, 30-10-2018.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда доллар курси ўсди, евро ва россия рубли курси пасайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Марказий банки томонидан 29 октябрда белгиланган валюталар курсига мувофиқ, АҚШ доллари 10,77 сўмга қимматлашиб, 8236,87 сўм даражасига етди, шу билан бирга евро 79,85 сўмга арзорлашди ва 9390,86 сўм даражасида тўхтади, россия рубли эса – 0,57 сўмга пасайиб, 125,19 сўмга тенглашди.

Қайд этилишича, МБнинг хорижий валюталар курсидан валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритишда фойдаланилади. Банк назоратчиси талаб ва таклифга пул кретит сиёсати орқали пул массаси ҳажми ўсишининг олдини олиш ва миллий валютадаги активларнинг жозибадорлигини ошириш йўли билан таъсир қилиши мумкин.  

Сурат манбаи: https://www.ntv.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: