Ўзбекистонда дори-дармонларнинг чекланган нархлари белгиланди
Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда дори-дармонларнинг чекланган нархлари белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига асосланган ҳолда.
“Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устидан назорат бўйича республика Комиссияси дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг айрим турлари учун чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархларини тасдиқлади”, - дейилади давлат қўмитаси хабарида.
Бундан ташқари, деб таъкидланади шундан кейин, Комиссия тендер савдоларини ўтказиш учун рўйхатга киритилган хорижда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини хажми ва чекланган контракт нархларинини ҳам тасдиқлади.
Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чекланган нархлари Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида жойлаштирилган.