Ўзбекистонда дори воситалари ҳақидаги қонуннинг янги таҳрири кучга кирди

Дата: 17:40, 06-01-2016.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистонда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири кучга кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжат президент томонидан 2016 йил 4 январда имзоланган ва 5 январда ОАВ расман эълон қилинган, Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 2 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2015 йил 4 декабрда маъқулланган.

Хусусан, янги таҳрирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида Тиббий амалиётда қўллашга рухсат берилган дори воситалари, тибий буюмлар ва техникалар реестри, шунингдек, рецептсиз сотиладиган воситалар рўйхатини жойлаштириш талаби жорий этилган.

Шунингдек, дорихоналарнинг ҳуқуқий мақоми ва улар ходимларининг даражасига талаблар, фармназорат шартлари белгиланган. Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш, тиббий воситаларни мамлакат ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва бошқа меъёрлар ҳам белгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: