Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқариш кўпаймоқда

Дата: 16:41, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг июлидан бошлаб Ўзбекистонда янги дори воситаси - 0,9% натрий хлорид ишлаб чиқариш бошланади. Восита маҳаллий ишлаб чиқарувчи компания – “Integra DD” МЧЖ томонидан рўйхатдан ўтказилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Дори-Дармон” компаниясидан хабар беришларича, ушбу ишлаб чиқарувчи томонидан қатор инъекция ишқорларини рўйхатдан ўтказиш учун ҳам аризалар берилган. Улар орасида 20% пирацитам, 40% глюкоза, 50% анальгин ва 5% пиридоксин гидрохлориди кабилар мавжуд.
Бугунда юқоридаги дори воситалари Ўзбекистон Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекциясида клиник синовлардан ўтказилмоқда. Айни пайтда мамлакат Соғлиқни-сақлаш вазирлиги ҳузуридаги этик қўмитага ушбу воситаларга доир хужжатлар кўриб чиқиш топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: