Ўзбекистонда дори воситаларини ҳисобга олиш тизими ишлаб чиқилди

Дата: 17:30, 21-11-2017.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек мутахассислари томонидан дорихоналарнинг дори воситалари билан ишлайдиган бўлимларида ҳисобот бериш, иш юритиш ва ҳисоботларни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлаш учун мўлжалланган “TS-Аптека” тизими яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги берган маълумотга кўра, ишланма “Tetrasoft Group” МЧЖ ходимларига тегишли.

Тизим етказиб берувчидан олинган ва қайтарилган товар ҳисоби, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш ва инвентаризация қилиш, пачкалари очилиб, бўлаклаб сотилган дорилар ҳисобини юритиш ва бошқани амалга оширишга имкон беради. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: