Ўзбекистонда дорилар-дармонлар нархлари арзонлашиши мумкин

Дата: 22:58, 22-06-2015.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Агар 1 августдан чакана савдо учун энг юқори устама миқдори 25%дан 20%га қадар тушириладиган бўлса, Ўзбекистонда дориларнинг нархлари арзонлашиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу чора тегишли ҳукумат қарорини ишлаб чиққан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан таклиф этилмоқда.

Давлат органининг ташаббусига мувофиқ, 1 августдан бошлаб улгуржи сотувчилар учун 10%дан ошмаган устама, чакана сотувчилар учун 20% юқори бўлмаган устама белгиланиши мумкин. Бугунги кунда улгуржи сотувчилар учун 20%, чакана сотувчилар учун 25% устама амал қилади.

Шу орқали, давлат қўмитаси дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш бўйича ягона тартиб жорий этиб, улар нархларининг асоссиз равишда оширилиши фактларининг олдини олишни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: