Ўзбекистонда дориларга ички эҳтиёжнинг 74% импорт ҳисобига қопланмоқда

Дата: 13:31, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда дориларга ички эҳтиёжнинг 74% импорт ҳисобига қопланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар 6 феврал куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилишда келтирилди.

“Маҳаллий корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш учун йиллар давомида қатор имтиёзлар берилган бўлса-да, ички бозордаги талабнинг 74 фоизи импорт ҳисобига қондирилмоқда”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Йиғилишда раислик қилаётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлаб ўтишича, “Импорт қилинаётган 6 минг 824 номдаги хорижий дори воситасининг ярмидан кўпини мамлакатимизда ишлаб чиқариш мумкин. Лекин ҳозирда 27% ишлаб чиқарилади, холос”. Онкология, гинекология, стоматологияда ишлатиладиган дорилар тўлиқ импорт қилинмоқда.

“Давлат тиббиёт муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш аҳволи ҳам қониқарсизлигича қолмоқда. Аҳоли бу ислоҳотлардан кутилган натижаларни ҳали умуман сезаётгани йўқ. Буни оммавий ахборот воситаларида бирон-бир ижобий муносабат билдирилмаётганидан ҳам билса бўлади”, - дея қайд этди Президент.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/utverzhdeny-predelnye-tseny

Янгилик билан ўртоқлашиш: