Ўзбекистонда дориларни излаш бўйича телефон дастури яратилди

Дата: 16:17, 07-03-2014.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги асосий дори-дармонлар сотувчи компания – “Dori-Darmon” дори-дармонларни қидиришга ихтисослашган текин телефон дастурини ишлаб чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Мобиль илова iOS ва Android операцион тизимларида ишловчи телефонларга тушади.
Дастур ёрдамида тармоқ дорихоналарида сотилаётган у ёки бу дорининг қайси дорихонада мавжудлигини онлайн режимида топиш мумкин. Бунинг учун дастурдаги “Қидириш” бўлимида дорининг номини кўрсатишнинг ўзи кифоя. Шундан кейин дастур ушбу дори мавжуд дорихонанинг манзили, нархини кўрсатади. Шунингдек, мобиль илова ёрдамида дорихона жойлашган жойни картадан ҳам кўриш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: