Ўзбекистонда дориларни онлайн сотиб олиш имконияти яратилади

Дата: 16:20, 15-02-2018.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда дориларни онлайн сотиб олиш имконияти яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14 февралда имзоланган “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.  

Унга мувофиқ, 2018 йил 1 декабрга қадар муддатда қуйидаги имкониятларни тақдим этадиган Интернет тармоғида ахборот порталини, шунингдек, мобиль иловаларни яратиш режалаштирилмоқда. 2018 йил 1 апрелга қадар ижтимоий дорихоналарнинг жойлашувини белгилаш ва тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда. Мамлакатда Ижтимоий дорихоналар тармоғини ташкил этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилоятида давлат-хусусий шериклик шартларида 75та ижтимоий дорихоналарни қуриш ва жойлаштириш бўйича ишлар бошланган.

Сурат манбаи: http://modern-pharmacy.com.ua/lekarstva-v-onlajn-rezhime

Янгилик билан ўртоқлашиш: