Ўзбекистонда дунёдаги энг узун коллектор қурилди

Дата: 17:14, 08-04-2014.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда дунёдаги энг узун коллектор қурилди, унинг узунлиги 193 кмга тенг дея хабар беради ”Правда Востока” газеаси.
Дунёдаги энг узун коллекторни қуриш ишлари “Ўзбекистон дренаж лойиҳаси”доирасида амалга оширилган. Лойиҳа Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудидан дренаж ариғи тортишни кўзда тутади.
Деярли ўн йил давомида қурилган коллекторни ишга туширишдан келадиган иқтисодиқ самара йилига бир неча миллиард сўмни ташкил этади. Унинг ишга тушиши натижасида юқоридаги ҳудудларни ташлаб кетган бирқатор қушларнинг яна ўз ватанларига қайтиб кела бошлаганлиги қайд этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: