Ўзбекистонда дзюдо бўйича Осиёнинг очиқ кубоги бошланди
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистонда ўсмирлар ва кадетлар ўртасида дзюдо бўйича спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиёнинг очиқ кубоги бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда ўзбек дзюдочиларига Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонлик спортчилар рақобатчилик қиладилар Биринчи икки кунда ўсмирлар беллашадилар”, - деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.
Мусобақанинг биринчи кунида беллашувлар тўрт эркаклар (55 кг, 60 кг, 66 кг, 73 кг) ва уч аёллар (48 кг, 52 кг ва 57 кг) вазн тоифаларида ўтказилди.
“Вазн тоифаларининг кўпчилигида мусобақа мезбонлари ғалаба қилишди. Хусусан, Алишер Жўраев (55 кг), Бехруз Амандавлатов (60 кг), Артем Штурбабин (66 кг), Мусо Собиров (73 кг), Гулайём Жумабоева (48 кг), Шахноза Омонова (52 кг) ва Шахзода Усмоновалар (57 кг) мамлакатнинг энг кучли дзюдочилари эканликларини исботладилар”, - деб қўшимча қилишди федерацияда.
Аммо рақиблар ҳам ортда қилиш ниятида эмас. Масалан, россиялик Никита Алексеенко 60 кггача вазнда кумуш совринни олди, тожикистонлик дзюдочи Раҳматиллобек Фарҳодов (73 кг) ва Шабнам Раҳимова (48 кг) жамоаларига икки бронза медаллни келтиришди.
Ўсмирлар мусобақалари бугун 13 майда якунланади. 14 ва 15 майда татамига кадетлар чиқадилар.