Ўзбекистонда “Е-МARKЕТ” дастури ишлаб чиқилди
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ходими Сайдиазиз Мирзаев “Е-МARKЕТ” дастурини ишлаб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).
Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, дастур электрон тижоратга мўлжалланган ва ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасида қўлланади.
“Е-МARKЕТ” дасутри реал вақт режимида SMS-хабар жўнатиш воситасида интернет, SMS, GPRS, смарт и мобил телефонлар орқали турли товар ва хизматларга ҳақ тўлаш имконини беради.


