Ўзбекистонда “E-SUD” тизимини қўллаш кенгайтирилади

Дата: 15:06, 19-08-2015.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда электрон суд ишлаб чиқаруви бўйича “E-SUD” ахборот тизимини қўллаш кенгайтирилади. Ушбу тизим фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида синовдан ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

18 августда ташкил этилган пресс-тур ушбу масалага бағишланди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро ҳамкорлик агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устиворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Пресс-тур доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Зангиота ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларига ташриф буюрдилар.

“E-SUD” тизими фуқароларга судларга электрон шаклда мурожаат қилиш, қарор ва бошқа хужжатларни ўз вақтида олишга имкон беради.

Ҳозирда тизимни қўллаш доирасини кенгайтириш ишлари давом этмоқда. Тизим Шайҳонтахур, Мирзо-Улуғбек ва Яккасарой туманлараро судларида қўллашга тайёрланмоқда. Бу ерда зарур ускуналар ўртнатилмоқда.

Лойиҳа экспертлари томонидан даъво, шикоят ва алоҳида ишларни кўриб чиқишда қўшимча вазифалардан фойдаланиш имкониялари жорий этилди.

Яқин орада кассацион ва назорат инстанциялари судлари учун қўшимча дастурий таъминот ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Пресс-турда таъкидланишича, “E-SUD” миллий тизим бўлиб, МДҲ муқобилига эга эмас.

Эслатиб ўтамизки, республикада “E-SUD” тизими 2013 йилдан бери Зангиота туманида синовдан ўтказилмоқда. 2014 йил якунлари бўйича бу ерда 20 мингдан ошиқ аризалар электрон шаклда кўриб чиқилган ва қиймати 772,941 млн сўмдан ошиқ суд буйруқлари чиқарилган. Ўтган икки йилда фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига 40 мингдан ошиқ электрон мурожаатлар келиб тушган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: