Ўзбекистонда е-тижорат бўйича ҳужжатларда яна нима ҳисобга олинмагани аниқланмоқда

Дата: 16:46, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – 16 февралга қадар Ўзбекистонда электрон тижорат бўйича сўров ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сўров Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда электрон тижорат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида ўтказмоқда.

Ахборот технологиялари вазирлиги маълумотига кўра, барча истовчилар иштирок этиши мумкин бўлган сўровнинг натижалари “Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни тубдан такомиллаштириш чоралари тўгърисида”ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланади.

Сўров ҳаволаси Ахборот технологиялари вазирлиги сайтида мавжуд.

Сурат манбаи: https://www.freeparking.co.nz/blog/more-than-just-a-website-its-your-shopfront-online/

Янгилик билан ўртоқлашиш: