Ўзбекистонда ЭИҲ самарадорлиги муҳокама қилинмоқда

Дата: 16:25, 18-01-2017.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо саноат палатасида Ўзбекистонда тўртта янги эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ) барпо этилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССП маълумотига кўра, муҳокама мамлакатда эркин иқтисодий ҳудудлар учун қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида ташкил қилинган.

Видеоконференция шаклидаги учрашув тегишли давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида ташкил этилди.

Маълумки 12 январда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий ҳудудларини ташкил этишга доир қарори қабул қилинди.

Ушбу ЭИҲ фаолият кўрсатиш муддати, кейинчалик уни узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилади. Бу давр мобайнида мазкур ЭИҲлар ҳудудларида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режими амал қилади ЭИҲ ҳудудларида логистика марказлари ва божхона постлари ташкил этилади.

ЭИҲ асосий вазифалари сифатида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш кабилар бор.

Бундан ташқари, ташкил қиллинадиган эркин иқтисодий ҳудудлар дирекциялари уларнинг бутун фаолият кўрсатиш даврида солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: