Ўзбекистонда экин майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан назорат кучайтирилади
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда экин майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан жамоатчилик назорати кучайтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу масала 10 май куни парламент қуйи палатасида сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, қўмиталар ва лар қошдаги эксперт гуруҳлари йиғилишларида қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш доирасида муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ахборот хизматининг маълумотига кўра, “депутатлар тарафидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланиш борасидаги шахсий манфаатдорлиги ва масъулияти оширилишини, жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизими қонунчилик асосида белгиланишини таъминлашга қаратилган бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда муҳокама қилинди”.
Ушбу қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида депутатлар фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш бўйича танлов ўтказиш чоғида ёш фуқароларга тақдим этиладиган имтиёзлар ҳажмининг кенгайтирилишига, қишлоқда ёшларни иш ўринлари билан таъминлашнинг ва ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишга оид ҳуқуқий асосларнинг қонун ҳужжатларида аниқ ифодаланишига алоҳида эътибор қаратдилар.
Сурат манбаи: http://zagorod.ru/msk/settlements/1859/