Ўзбекистонда “Экологик ҳафта” бошланди
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Экологик ҳафта” бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбирни очар экан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов мамлакат глобал табиатни муҳофаза қилиш сиёсатининг фаол иштирокчиси эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Мамлакатда халқаро даражада БМТ табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги декларация, конвенция ва бошқа келишувларининг принцип ва асослари амалга оширилмоқда. Республика қатор ҳал қилувчи халқаро конвенцияларни маъқуллаган. Мустақиллик йилларида миллий даражада табиатни самарали муҳофаза қилиш, шунингдек, мамлакатда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва аҳоли учун қулай шароитлар яратиш бўйича дастурий хужжатлар ишлаб чиқилмоқда”, - деб таъкидлади у.
Ҳафталик давомида илмий конференция, давра суҳбатлари, дарахтлар ўтқазиш, ёшлар ўртасида экология ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ютуқларга эришган корхоналар ҳақидаги билимларга доир танловларгача турли тадбирлар режалаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, табиатдан фойдаланишнинг оқилона услубларини жорий қилиш, иқтисод тармоқларини экологик устиворликларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш мақсадларида Ўзбекистонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича беш йиллик дастурлар амалга оширилмоқда. Улардан охиргиси 2013-2017 йилларда қабул қилинган.