Ўзбекистонда экологик фотосуратлар конкурси бўлиб ўтмоқда

Дата: 17:27, 04-08-2017.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон иқлим ўзгариши ва озон қатлами муҳофазаси мавзусига бағишланган халқаро фотосуратлар танловии ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тадбирлар залида эълон қилинди. Танлов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги гидрометеорология хизмати Маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Атроф-Муҳит ташкилотининг “Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури” номли қўшма лойиҳаси томонидан ташкил этилган.

Конкурсда истаган барча киши қатнашиши мумкин. Бунинг учун инглиз тилида анкета тўлдириб, “Иқлим ўзгариши менинг нигоҳимда” ва “Озон қатлами ва мен” йўналишларидан бирида сурат жўнатиш кифоя.

Халқаро фотосуратлар танлови икки ёки уч босқичда ўтказилади. Учинчи босқичга ўтган 20 та фотосурат 2017 йил 11 сентабр куни, Озон қатламини муҳофаза қилиш халқаро куни арафасида, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган махсус кўргазамада ҳамда www.envcontest.uz веб-сайтида намойиш қилинади. Ғолиблар ушбу кўргазманинг ошилиш вақтида ва Халқаро фотосуратлар www.envcontest.uz веб-сайтида эълон қилинади.

Аризалар 15 августгача қабул қилинади.

Галереяга ташриф буюрувчилар ўзлари ёқтирган сурат учун овоз беришлари мумкин, бу эса энг кўп овоз олган суратларни аниқлашга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: