Ўзбекистонда экологик назорат кучайтирилиб, 160 минг корхона текширилади

Дата: 15:20, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ. Ўзбекистонда экологик назорат кучайтирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Матбуот хизмати маълумотларга кўра, ҳукумат томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 14 ҳудудий дастурлар рўйхати тасдиқланди. Бунда асосий эътибор давлат экологик назоратини кучайтиришга қаратилди.

Дастур ижроси доирасида 2015-2017 йилларда атроф муҳитга таъсир қилувчи 160 ошиқ корхоналарда инвентаризация ўтказилади.

Шунингдек, дастур доирасида 110 лойиҳани амалга ошириш учун $250 млн грант ва кредит мабағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Натижада 2015 йилда табиатни муҳофаза қилиш жамғармасига қўшимча 20 млрд сўмдан зиёд маблағлар туширилиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: