Ўзбекистонда экотуризм бўйича илк халқаро конференция бўлиб ўтади

Дата: 09:37, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – 5-6 октябрда Тошкентда “Экологик туризм – барқарор ривожланиш ва атроф муҳит муҳофазасининг муҳим омили: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” номли йирик халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ЮНВТО, ЮНЕП, ЕЭК, БМТ, Халқаро экотуризм жамияти, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган  халқаро молия институтлари, дипломатик корпус, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, Олий Мажлис вакиллари тадбирдаги ўз иштирокларини тасдиқладилар”, - деб таъкидланади Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабарида.

Экологик конференция доирасида Ўзбекистонда экологик туризмни хорижий тажриба ва амалиётни ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, механизм ва воситалари муҳокама қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: