Ўзбекистонда экспортни қўллаб қувватлаш миллий тизими яратилади
Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда экспортни қўллаб қувватлаш миллий тизими яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банкнинг Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин”, - дейилади Ўзбекистон президентининг “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.
Янги миллий тизимнинг вазифалари этиб экспорт фаолиятига ахборот кўмаги кўрсатиш ва бу фаолиятни молиявий қўллаб қуватлаш кабилар белгиланди. Шунингдек, у ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича “Made in Uzbekistan” дастурини амалга оширишни кўзда тутади.
Шунингдек, президент Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигини ташкил этишни маъқуллади. Агентликка 2019 йилдан бошлаб ҳар йили камида $15 млндан маблағ ажратилади.
Бундан ташқари, мамлакатнинг хориждаги элчихоналарида садо ваколатхоналари ташкил этиш режалаштирилган.
Сурат манбаи: https://ua.all.biz