Ўзбекистонда экспортнинг 21% ўсиши прогноз қилинмоқда

Дата: 11:38, 30-05-2018.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Май охиригача Ўзбекистонда экспортнинг 2017 йилнинг 5 ойигадагига нисбатан 21% ўсиши прогноз қилинмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, ушбу прогноз 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

“Ўтган бир ярим йил мобайнида экспортни рағбатлантириш ва бунинг учун зарур қулайлик ва имтиёзлар яратиш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси доирасида жорий этилаётган янгиликлар, тармоқлар ҳамда ҳудудлардаги мавжуд экспорт салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича кўрилаётган амалий чоралар натижасида экспорт ҳажми ошмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 25 майига қадар 4 миллиард 576 миллион доллар ҳажмида экспорт амалга оширилган. Шу ойнинг охиригача белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилади. 2017 йилнинг 5 ойига солиштирадиган бўлсак, экспорт ҳажми қарийб 21 фоизга ўсиши кутилмоқда”, - дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабарида.

Шунингдек, биринчи ярим йилликда $5,886 млрдлик экспорт амалга оширилиб, прогноз кўрсаткичлари 100,9%га бажарилиши ва 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 25% ўсишга эришиш мўлжалланмоқда.

$1=7982,25 сўм

Сурат манбаи: http://orzhyca-rayrada.gov.ua/news/10-11-46-07-03-2018/

Янгилик билан ўртоқлашиш: