Ўзбекистонда экстремистлар гуруҳига ҳукм ўқилди

Дата: 18:01, 08-06-2017.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман суди Самарқанд вилоятида яшовчи уч кишини Ўзбекистонда шариат қонунлари асосида яшовчи теократик асосдаги давлат қуришни режалаштиргани учун жазога ҳукм қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Миллий хавфсизлик хизматининг хабарига асосланган ҳолда.

Жомбой туманида яшовчи Ҳасан ва Ҳусан Абсаламовлар, шунингдек уларнинг таниши бўлмиш Темурбек Ахматов Москва шаҳрида ишлаган вақтларида радикал гуруҳлар агентлари таъсирига тушиб қолишган. Шу тариқа уларда жиҳод қилишга чорловчи ва ислом халифалигини тузишга даъват қилувчи экстремистик материалларга нисбатан қизиқиш уйғонган.

“Ўзбекистонликлар интернет тармоғида “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати” террорчилик ташкилоти асосчиси Тоҳир Йўлдошев ва бошқа таъқиқланган диний-экстремистик ташкилотлар раҳбарларига тегишли ташвиқот материалларини ўрганиб, юклаб олганлар. Улар шунингдек, “Одноклассники” ижтимоий тармоғида бир нечта сохта аккаунтларни рўйхатдан ўтказган ва улар орқали диний экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи ҳамда радикал Ислом қонунлари асосида яшашга чақирувчи материалларни жойлаганлар”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.

Ҳасан Абсаламов ўз ғояларини келажакда тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига 500дан ортиқ экстремистик материаллар мавжуд флешкани олиб келган. Флешкада жиҳод қилишга ҳамда Ўзбекистондаги мавжуд давлатни йўқ қилишга чорловчи материаллар бўлган.

МХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бу шахслар томонидан содир этилган ноқонуний ҳатти-ҳаракатларнинг олди олинди. Экспертлар хулосасига кўра, олиб қўйилган материаллар диний фундаментализм ғояларини ўз ичига сингдирган, жамоатчилик хавфсизлигига раҳна солган ва Ўзбекистонда ҳалифатлик барпо этишга қаратилган бўлган.

Иш материалларин кўриб чиққан ва гувоҳларни тинглаган суд Ҳасан Абсаламовни Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича 7 йилга озодликдан маҳрум қилди. Унинг укаси Ҳусан Абсаламов ва шериклари Темурбек Ахматовлар ҳар бири 5 йилдан қамоқ жазосига маҳкум этилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: