Ўзбекистонда электр энергияси учун тўловни кечиктиришда пеня ёзиш бошланди

Дата: 15:43, 26-02-2019.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” АЖ 11 февралдан бошлаб электр энергияси учун тўловни кечиктирганда пеня ёза бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча қора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига киритилган ўзгартишларга мувофиқ. 11 февралдан бошлаб электр энергияси истеъмоли учун тўлов бўйича қарздорлиги бўлган маиший истеъмолчилар муддати ўтган ҳар бир кун учун ҳудуди электр корхонасига 0,1 фоиз миқдорида, бироқ муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган ҳажмда пеня тўламоқда”, - дейилади компания хабарида.

Қайд этилишича, пеняни ёзиш электр энергиясини ҳисоблаш мосламаларидан 2019 йил 1 январдан кейинги кўрсаткичлар ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблар олиб ташлангандан сўнг маиший истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлиги суммасидан, шунингек, белгиланган тартибда, ҳисоб-китоб даврининг кейинги ойи 11-санасидан бошлаб амалга оширилган олдиндан тўловларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

Сурат манбаи: tvernews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: