Ўзбекистонда электр тармоқларини модернизация қилиш дастури ишлаб чиқилмоқда

Дата: 12:22, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” ДАК 2015-2019 йилларда паствольтли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастурини ишлаб чиқмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу хужжат доирасида 25185 км электр тармоқлар ва 5259 трансформатор пунктларини модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Буни амалга оширишда изоляция қилувчи материаллар технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор берилади. Бугунга келиб ушбу технология мамлакатнинг 600 км атрофидаги электр тармоқларида ишлатилмоқда”, – деб таъкидлашди “Ўзбекэнерго” ДАК матбуот хизматида.

Жорий йилда Ўзбекистонда умумий узунлиги 9300 км, электр тарқатиш тармоқлари, 73 подстанция, 4772 трансформатор пунктларини таъмирлаш режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунда Ўзбекистон энерготизимида ялпи қуввати 12,4 минг МВтдан ошиқ бўлган 45 электростанция ишлаб турибди. Шу жумладан, “Ўзбекэнерго” ДАКнинг 16 электростанциялари қуввати 12,04 минг МВтга тенг. Электроэнергиянинг қолган қисми Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли саноат корхоналарининг автоном иссиқлик электростанциялари ва кичик ГЭСлар томонидан ишлаб чиқарилади. Мамлакатда 56-57 млрд кВт соат электроэнергия ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: