Ўзбекистонда электр қувватига ҳақ тўлаш тартиби ўзгарди

Дата: 10:51, 14-03-2014.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ –Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан истеъмол қилинаётган электр қуввати учун аванс тўловининг миқдори ўзгартирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, эндиликда элетор қуввати барча истеъмолчилар тоифаларига (аҳолидан ташқари) ойлик истеъмол қилинадиган электр қуввати ҳақининг камида 50 % (илгари 30%) тўлангандан кейин етказиб берилади.
ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, электр қуввати етказиб берувчиларнинг муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим қилиш ҳақидаги низомга ҳам ўзгартишлар киритилган. Шунингдек, банк ҳисобидан пул маблағларини ўтказиб олиш тартиби ҳам ўзгарди.
Эндиликда электр қуввати етказиб берувчилар тўловчи банкига дебиторлик қарзини тўлаш муддатидан уч кун ўтиб мурожаат қилишлари, ва мижоз ҳисобига пул тушиши баробарида тўловни олиши мумкин бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: