Ўзбекистонда электроэнергетика соҳасида янги онлайн хизмт йўлга қўйилди

Дата: 10:32, 13-01-2016.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида энди янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатномалар олиш учун электрон ариза тақдим этиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугун “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказидан хабар қилишларича, хизмат Электр энергетикада назорат бўйича Давлат инспекцияси томонидан тақдим этилган.

У истеъмолчиларга ўзининг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатномалар олиш, шундан сўнг бу рухсатнома корхона ёки ташкилотларнинг электр тармоқларига электр қурилмаларини улаш ҳуқуқини тақдим этиш имкониятини беради.

Хизматдан юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар фойдаланишлари мумкин. Хизмат бепул кўрсатилади.

Эслатиб ўтамизки, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) 650 атрофида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари уланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: